30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Таълим
14 Мар  2020 347

Тошкентда Санкт-Петербург университетининг филиали очилади

Ўзбекистонда Санкт-Петербург давлат университетининг филиали ташкил этиладиган бўлди.

Бу ҳақда мамлакатимиз Олий таълим тизими вакилларининг Санкт-Петербург давлат университетига амалга оширилган ташрифи давомида келишиб олинди.

Бу янгилик Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Тошкентда Россиянинг нуфузли университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича англашув меморандумида ўз аксини топди.

Янги филиал биотиббиёт ва шарқшуносликка ихтисослашади. Мутахассисларимиз биотиббиётнинг юртимиз таълим тизими учун янги таълим йўналиши эканлигини эътироф этмоқда. Филиалда кимё, биология, физика ва бошқа фанлар бўйича илғор фанлараро тадқиқотлар олиб борилади ҳамда бу жараёнга Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика компаниялари фаол жалб қилинади.

Ташриф давомида шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутган англашув меморандуми ҳам имзоланди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, Тошкентда очилган филиал Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали. Санкт-Петербург давлат университетининг ўзи эса Россияда ташкил этилган биринчи (1724 йил) университет ҳисобланади. Университет 9 нафар Нобель мукофоти лауреати, 6 нафар мамлакат Бош вазири ва Россия Федерациясининг 2 нафар президентини тайёрлаган олий ўқув юрти саналади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech