20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Яшил сайёра
22 Фев  2019 1338

Тошкентда “Яшил тасма” лойиҳаси, ҳалқа йўли бўйлаб япроқли ва арчали дарахтлар экилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мегаполисни кўкаламзорлаштириш бўйича сўнгги ташаббусидан бири “Яшил тасма” лойиҳаси бўлиб, уни шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Яшил тасма Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб амалга оширилиб, 20 февралдан 20 апрелга қадар ва 20 октябрдан 20 декабргача бўлган муддатда маҳаллий иқлимга ва камсувликка мослашган тез ўсувчи япроқли ва арчали дарахтларнинг экилиши кўзда тутилган.

Тошкент ландшафтини бойитиш ва иқлим шароитларига мос келувчи нуфузли дарахт турларини ўстириш билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ботаника боғи, ўрмон хўжалиги мутахассислари ва хусусий тадбиркорлар шуғулланмоқда. Хусусан, пойтахтдаги “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” корхонаси пойтахтнинг кўплаб боғ ҳудудларини безаб турган ноёб манзарали дарахтлар, гуллар ва буталарни кўпайтириш билан шуғулланади. Корхона мутахассислари томонидан қрим қарағайи, лола дарахти, ҳинд настарини каби дарахтлар бизнинг иқлимга мослаштирилган. Бундан ташқари, 28 та энг камёб ва ноёб ўсимлик тури давлат томонидан қўриқланади. Уларнинг ўсиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, ҳозирда ўсимликлар етарли ўлчамларга эга бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech