17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Мамлакатимизда
14 Авг  2019 235

22-24 август кунлари Тошкентда ёшлар сайли бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик тантаналарига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Миллий қадриятлар – пойтахт ёшлари нигоҳида” номли ёшлар сайли бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Мазкур тадбир 22-24 август кунлари Тошкентдаги энг гавжум ҳудудлардан бири бўлган Сайилгоҳ кўчасида ўтказилади.

Ёшлар сайлида юртимиз ва шаҳримиз  тарихига оид кўргазмали воситалар, миллий либослар ва ҳунармандчилик буюмлари намойиши ҳамда бошқа тадбирлар ташшкил этилмоқда.

Шунингдек, 22 август куни Сайилгоҳ кўчасида “Ижод завқи” номли карнай-сурнай фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech