20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,7 °C

Мамлакатимизда
11 Июн  2019 900

Тошкентдаги оддий мактаблар ҳам пуллик бўлди... Кимлар учун?

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Баҳром Бакиевнинг таъкидлашича, 2019/2020 ўқув йилидан, тегишли қарорга мувофиқ Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактаби эксперимент сифатида танлаб олинган.

Танлаб олинган мактабларга қабул асосий ва қўшимча квота асосида ташкил этилади.

Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринларда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади.

Белгиланган тартибга мувофиқ кўшимча квота учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули тўланади яъни ота-она фарзандини ўз микроҳудудидаги эмас бошқа ерда жойлашган мактабда ўқишини истаса ана шу миқдордаги пулни тўлайди. Қўшимча квоталарни олиш кузатув кенгашлари томонидан муҳокамага киритилади. Ҳар бир синфда болалар сони 35 нафардан ошмаслиги лозим.
Буюртма умумтаълим мактабларининг ўз имкониятидан келиб чиқиб берилади.
Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.
Умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.
Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.
«Ёзилмаган қонун-қоидалар кўп, буни биласизлар. Экспремент сифатида танлаб олиган пойтахтимиздаги 81 та мактабнинг жойлашган жойи, белгиланган талабдан келиб чиқиб ва турли хил қинғир ишларни, коррупцияни олдини олиш мақсадида қарорда 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули белгиланди.
Очиғини айтиш керак, аввалллари коррупция ҳолатлари ҳам учраган. Тўлов суммасини белгилашда аҳолининг имкониятлари, жамоатчилик фикрини ўрганганмиз, тегишли ташкилотлар билан келишганмиз, ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам кўрганмиз. Ўзимиздан ўзимиз белгиламадик, бундан ташқари кузатув кенгашларини ўрганишини ҳам белгилаб қўйдик.
Қарор лойиҳаси муҳокамага ҳам қўйилганди. Энг яхши мактаб уйингиз ёнида жойлашгани. Ҳамма ўзининг микроҳудудида жойлашган мактабга фарзандини ўқишга берсин, ҳеч қандай пул олинмайди, мутлақо текин» – дейди, Баҳром Бакиев ЎзА мухбирига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech