05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Транспорт
28 Июн  2019 1601

Тошкентдаги янги аэропортнинг қурилишига Германиядан замонавий техника келтирилди

Хабарингиз бор, пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги Тошкент-Шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш тўғрисида ги қарорига мувофиқ яна бир замонавий халқаро аэропорт барпо этилмоқда. 

Куни кеча Германия давлатидан учиш-қўниш йўлакларининг бетон қисмини барпо этишга мўлжалланган замонавий мажмуа олиб келинди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

“WИРТГЕН” номи остида ишлаб чиқарилган машина бир соатда 50 метргача бўлган масофада бетон ишларини бажара олади. Ускунанинг эни 11,25 метр бўлиб, турли ўлчамларда сифатли бетон қуйиш имкониятига эга.  Шунингдек, ушбу технология йўлакнинг текислигини ҳам автоматик назорат қилиб боради. 

Учиш-қўниш йўлакларини барпо этишда бетон ишлари иккита қатламда амалга оширилади. Эндиликда аэропорт 1-йўлакининг 2-қатламини қуриш ишларида мазкур техникадан фойдаланилади. Яъни қалинлиги 40 сантимерт бўлган жами 42 минг куб метр бетон ишлари бажарилади.

Янги аэропортда 2 та учиш-қўниш йўлаги режага киритилган. Биринчи йўлакнинг эни 75 метр бўлиб, узунлиги 4 километрни ташкил этади. Навбатдаги самолётларни қабул қилиш пунктининг эни эса 60 метр. Бу ердаги қурилиш-монтаж ишларида 100 дан ортиқ махсус техникалар ва яна шунча ишчи-ходимлар иштирок этмоқда.

Тошкент халқаро аэропортини қуриш босқичма-босқич олиб борилади. Комплекснинг бош режаси “Боштранслойиҳа” аксиядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, бу йўналишдаги қатор институтлари мутахассислари ўз ишланмаларини тақдим этишган.

Лойиҳага кўра,  2 та терминал бунёд этилади. Дастлабки, терминал давлат раҳбарлари ва расмий делегацияларни кутиб олиш учун мўлжалланган. Айни дамда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти. Бир вақтнинг ўзида 250 нафар йўловчини сиғдира оладиган навбатдаги терминал ишбилармон ва тадбиркорларга хизмат кўрсатади. Шунингдек, кунига 50 тонна юк тушириш имкониятига эга замонавий “CARGO” бўлимини ҳам қуриш кўзда тутилган.

Комплекс доирасида бир вақтнинг ўзида 20 та самолётни кутиб олиш ва жўнатишга мўжалланган перрон ҳам қуриляпти. Мазкур ҳудудда 100 маркали бетон ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасидаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази, “Боинг-787”,“А-320” самолётлари ҳамда 2 та МИ-8 вертолётларини сақлаш учун замонавий ангарда монолит усулда фундамент қуйиш жараёни якунланди. Халқаро аэропортни бунёд этишда бир қанча қўриқлаш, алоқа ва хавфсизлик пунктларини ҳам қурилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, диспечерлик маркази ва 100 нафар йўловчига мўлжалланган овқатланиш биноси ҳам барпо этилади. Эътиборга молик яна бир жиҳат юк ташувчи “Боинг-787-8” самолётлари учун тўхташ маскани, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, маъмурият биноси, юқори қувватга эга ним станция ва ёритиш тизими ҳам бир вақтнинг ўзида қад ростлайди.

Қайд этиш керак, лойиҳанинг биринчи босқичи 2020 йилга якунланиши белгилаб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech