23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Мамлакатимизда
29 Янв  2019 1680

Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди

Энди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти раҳбарлари ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш имкониятига эга.

Ҳукумат қарори билан ушбу ташкилотлар ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech