18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Мамлакатимизда
11 Фев  2019 1203

Тошкентга етакчи таҳлилчилар ва экспертлар келади

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари пойтахтимизда «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Унинг очилишида давлатларнинг раҳбарлари чиқиш қилиши режалаштирилган.

Ушбу конференцияни турли мамлакатларнинг етакчи экспертлари иштирокида минтақадаги долзарб масалалар бўйича музокаралар олиб бориш учун ТИВ ҳамда БМТнинг Марказия Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ташкил этмоқда.

Дунёнинг турли нуқталаридан юзга яқин етакчи мутахассислар таклиф қилингани маълум. Учрашув кун тартибидан эса хавфсизлик, савдо-сотиқ, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва фан соҳаларининг устувор йўналишлари ўрин олган. Шунингдек, унда Европа иттифоқи, Америка давлатлари ташкилоти, Умумжаҳон банки, ЖСТ ва бошқа давлатларнинг экспертлари иштирок этиши айтилмоқда.

Ташқи ишлар вазири А.Комилов журналистлар билан учрашувда муҳокамаларда афғон муаммосига яна қайтилишини таъкидлади. Масалани тинч йўл билан ҳал этиш – куч ишлатмай, аксинча, мамлакат аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўқнашувлар тилида мулоқот қилгандан кўра, кўпроқ ютуқларга эришиш имконини беради. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати эса қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатлар, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлар билан ўзаро ишончга асосланиши таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимиз раҳбари Президент сифатида дастлабки ташрифларини ҳам айнан, қўшни давлатларга амалга оширди. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида тинч ва гуллаб-яшнаётган Марказий Осиё – бизнинг муҳим мақсадимиз ва бош вазифамиздир, дея таъкидлаганди. Халқаро ҳамжамият 2018 йилнинг март ойида Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан изга солиш доирасида Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги конференцияда ҳам ушбу ғояга содиқликни қайд этганди.

Дунёнинг етакчи экспертлари иштирокида бўлиб ўтадиган учрашув келгусида тавсиялар кўринишида тақдим этилиши мумкин бўлган қатор масалалар ва таклифлар доирасини белгилаб олиш имконини бериши айтилмоқда.

pv.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech