12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Урбанизация
12 Фев  2019 2015

Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди. 

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Меҳмонхонанинг архитектураси ўзида замонавий, европа услубларининг миллийлик билан уйғунлигини мужассамлаштиради. Бу ерда Европа стандарларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, аммо шарқ анъаналарини унутмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади.

Маълум қилинишича, танлов предметининг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech