10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Саноат
10 Мар  2020 595

Тошкўмир қазиб чиқариш ва етказиб беришда «Шарғункўмир» АЖ тажрибаси

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Покистон Республикасига тошкўмир етказиб бериш йўлга қўйилди.

Шу кунларда «Шарғункўмир»АЖ ва «Бойсункўмир» МЧЖ ташкилотларида қазиб чиқарилган қарийиб 300 тонна тошкўмир Сурхондарё вилояти Дарбанд темир йўл станциясидан Покистон Республикасига дастлабки синов тариқасида фойдаланиш учун юборилди.

Ҳозирги кунда«Шарғункўмир» АЖ томонидан «ССКОМ», «ССССҲМО», «ССССҲ» ва «ТР» маркали юқори калорияли тошкўмир қазиб чиқарилмоқда.

Қайд этиш керакки, 2018 йилдан ҳозирги кунга келиб корхона томонидан тош кўмир қазиб чиқариш ҳажми муттасил ошиши, ер ости усули билан кўмир қазиб олиш ишлари жадаллаштирилаётганлиги кузатилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech