26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Воқеа-ҳодисалар
7 Мая  2020 634

Худди ўша инфекция сайёрамиз бўйлаб

Исландияда коронавирус эпидемияси ҳақиқатдан бартараф этилди, мамлакатда инфекция юқтирганларнинг 97 фоизи соғайди.

Европа комиссияси чоршанба куни Европа иқтисодиёти жорий йилда 7,4 фоизга қисқаришини кўрсатувчи прогнозни эълон қилди.

Расмий вакил Европа Иттифоқи резидентларига «Европа Иттифоқи тарихида энг чуқур иқтисодий инқироз» кутилаётганини маълум қилди .

БМТга вирус туфайли келиб чиққан глобал гуманитар фалокатнинг олдини олиши учун прогноз қилингандан кўра 3 баробар кўпроқ маблағ зарур. Қашшоқ давлатларда падемиянинг авжига чиқиши ҳали 3-6 ойдан сўнг бошланади, дейилмоқда баёнотда .

Германия канцлери Ангела Меркел чоршанба куни «Bundesliga» — футбол бўйича мамлакат чемпионати 15 майдан ўйинларни тиклаши мумкинлигини маълум қилди. Фақат барча қоидаларга қатъий риоя қилиш, жумладанстадионларбўш бўлиши ва ўйинчиларни ҳафтасига 2 марта тест текширувидан ўтказилиши керак.

Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги эфирдан сўнг «Биринчи канал» тасвирга олиш гуруҳи аккредитациясини бекор қилди. «Беларусь 1» давлат телеканалида узатилган баёнотга кўра, Минск фуқароларини ахборий ҳимоя қилиш учунянада қаттиқроқ чораларни кўришга тайёр.

Европа Иттифоқи карантин чоралари енгиллаштирилгани боис, Франция ва Италияда беморларни ҳамда мобил қурилмалар ёрдамида улар билан алоқада бўлганларни кузатишни режалаштиришмоқда.

Колумбия ҳукумати карантинни 25 майга қадар узайтирди. Бунда 11 майдан бошлаб мамлкатда саноат корхоналари фаолияти тикланади, шунингдек, 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга кўчага ҳафтада уч кун ярим соатдан чиқишга рухсат берилади.

Бразилия Президентининг матбуот котиби Жаир Болсонарода коронавирус аниқланди.

Янги Зеландия ҳукумати кейинги ҳафтадан карантин тадбирларини енгиллаштиради, ресторан ва сартарошхоналарнинг фаолияти қисман тикланади, шунингдек, бир вақтда 100 тагача одам тўпланишига рухсат берилади.​

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech