21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Долзарб
16 Фев  2019 1220

Тўйиб ухламаган одам ортиқча овқат ейишга мойил бўлади

Лондондаги Кингс-коллеж мутахассисларининг фикрича, тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга олиб келар экан.

Тўйиб ухламасликдан азият чекадиганлар меъёрида ухлайдиганларга нисбатан кунига 385 калория кўпроқ овқат ейиши аниқланган.

 Олимларнинг сўзларига қараганда, тўйиб ухламаслик циркад суръатлари ишини издан чиқаради. Бу эса грелин ва лептин гормонлари ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Булардан биринчиси очлик, икккинчиси тўйганлик ҳиссига жавоб бериши маълум.

 Олимлар буни текшириш учун 11 та тадқиқот ўтказган  ва уларда умумий ҳисобда 172 киши иштирок этган. Ушбу тажрибаларда сунъий равишда бузилган ва нормал уйқудан кейин 24 соат ичида калориялар истеъмол қилиниши таққосланган ва юқоридаги хулосага келинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech