25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Саломатлик
13 Мая  2020 271

Тойлоқлик фуқаро вафот этди

Cамарқандда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон -томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тойлоқлик фуқаро шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган.Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг бемордаCOVID-19инфекцияси ҳам аниқланган.

Ушбу бемор (эркак) сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech