03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Халқаро ҳамкорлик
18 Мар  2020 183

Тожикистон Россия билан авиақатновларни тўхтатди

18 мартдан бошлаб Тожикистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Шу боис «Сомон Эйр» авиакомпанияси барча рейслар учун 1 майга қадар чипталар сотилиши тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.

18 мартдан бошлаб Тожикистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Шу боис «Сомон Эйр» авиакомпанияси барча рейслар учун 1 майга қадар чипталар сотилиши тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.
Аммо Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги, Душанбе халқаро аэропорти, шунингдек, «Таджик Эйр» ва «Сомон Эйр» авиакомпаниялари ҳозирча Россия билан авиақатновлар тўхтатилгани ва парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида расмий баёнот бермади.
Душанбедаги «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг ваколатхонаси 17 март куни Тожикистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар 1 майга қадар тўхтатилганини тасдиқлади.
«Йўловчилар яқин кунлар ичида бекор қилинган рейслар чипталарини қайтариши ва шу йўналиш бўйича парвозлар санасини ўзгартириши мумкин. Яқин бир ярим ой ичида парвозлар бўлмайди», деди ўз исмини ошкор қилишни истамаган ходим. Унинг сўзларига қараганда, ҳар ойда авиакомпания самолётлари Россиядан Тожикистонга ва ортга 37 минг йўловчини ташийди.
Сешанба куни Россия ҳукумати 18 мартдан 1 майга қадар парвозлар тўхтатилиши, мамлакатга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг кириши чекланиши борасида қарор қабул қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech