03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 764

Трамп Нью-Йоркда карантин жорий қилиниши мумкинлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни мамлакатнинг қатор штатлари, жумладан, Нью-Йоркда ҳам фуқароларнинг ҳаракатини чеклашни назарда тутадиган  карантин эълон қилиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.

"Биз баъзи нарсалар ҳақида бош қотиряпмиз… Айримлар  Нью-Йоркни карантинда кўришни исташмоқда. Эҳтимол, Нью-Жерси, эҳтимол, яна иккита бошқа штатлар. Балки, қисман Коннектикут карантинда бўлар. Мен ҳозирданоқ шу ҳақда ўйлаяпман. Балки, шундай қилармиз, балки йўқ", - деди у журналистларга.

Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, гап икки ҳафталик карантин ҳақида бормоқда. Унинг айтишича, Нью-Йоркнинг айрим одамлари Флоридага жўнаб кетишга уринмоқда, пандемия шароитида бунга асло йўл қўйиб бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech