22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
20 Сен  2019 702

Трансмашхолдинг Ўзбекистонга бешта метро поезди жўнатди

«Метровагонмаш» АЖда бешта метро поездлари составининг тантанали жўнатилиши маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради холдингнинг ташқи алоқалар ва корпоратив коммуникациялар дирекцияси.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов, «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бошлиғи Ойбек Худойқулов, ВЭБ.РФ (Россия давлат ривожланиш корпорацияси)нинг катта бошқарувчи директори Игорь Шабанов, «Метровагонмаш» бош директори Борис Богатирёвлар иштирок этди.

Тошкент метроси учун тўрт вагонли бешта составни етказиб бериш бўйича шартнома 2018 йил октябрь ойида имзоланган. Шартномага кўра, ҳар бир поезд иккитадан бош моторли вагонлар, битта оралиқ моторли вагони, битта оралиқ моторсиз вагондан иборат. Вагонларнинг хизмат қилиш муддати - 30 йил. Ишлаб чиқарувчи завод шунингдек, ушбу серияли метро вагонларига техник хизмат кўрсатиш учун зарур эҳтиёт қисмлар ва материалларни етказиб беради, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Тошкент метрополитени учун тайёрланган метро вагонларида қатор технологик инновациялардан фойдаланилган. Поездлар олдинги моделларга қараганда, фарқланади: унда у вагондан бунисига ўтиш йўли мавжуд ва ичи кенгроқ, эшиклари каттароқ (1400 мм), шунингдек, уларни очиш-ёпиш янги чироқли огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган. Янги авлод метро вагонлари учун шовқин ютувчи паст кучланишли ғилдираклар ишлаб чиқилган. Конструкцияда замонавий тортиш дисклари, экологик тоза материаллар, вагонларнинг шовқин ва иссиқликдан ишончли изоляциядан фойдаланилган. Бош вагонларда ногиронлар аравачалари учун жойлар мавжуд. Салонларда ҳавони салқинлатиш-иситиш, шамоллатиш ва дезинфекциялаш тизимлари ўрнатилган.

«Метровагонмаш» 2017 йилдан Москва метроси учун «Москва» номли ушбу сериядаги вагонларни етказиб беради. Тошкент учун буюртмачи талабларига жавоб берадиган янгиланган модификациядаги таркиб ишлаб чиқарилди.

Тошкент метрополитени ва МВМни ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг узоқ тарихи боғлаб туради. Ўзбекистон пойтахтига 1977 йилдан бери 20 дан зиёд метро поездлари етказиб берилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech