25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Транспорт
12 Фев  2020 447

Транспорт соҳасида «Мамлакат платформаси»

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида мамлакатнинг транспорт соҳасини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатни мувофиқлаштириш платформаси фаолияти доирасида ўтган учрашувда Осиё Тараққиёт Банки ва Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги экспертлари ҳамда Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси, Йўл фонди ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон хаво йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airports» АЖ вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон транспорт секторини ривожлантиришнинг актуал тенденциялари ва ушбу йўналишда шерикларнинг техник ёрдамини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунида ҳар бир молиявий институтнинг транспорт тармоғининг ҳар бир сектори кесимида аниқ функциялари ва роллари аниқланди, ҳамда биргаликда амалга ошириш учун устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бундай учрашувларнинг ташкил этилиши ўтган йилнинг 18-20 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган Жаҳон банки Бошқаруви кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги делегациянинг халқаро молиявий ташкилотлар раҳбарияти билан эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech