03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,2 °C

Таълим
6 Мая  2020 5347

Транспорт сохасида янги ОТМ

2020 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4703-сонли «Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар негизида Тошкент давлат транспорт университети (Университет) ташкил этилди:

- Тошкент темир йўл муҳандислари институти;

- Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;

- Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети.

Университет транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университет идоравий жиҳатдан Транспорт вазирлигига бўйсунади.

Қарор билан Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди.

Транспорт соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб кадрларни, шунингдек, оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифаларидан биридир.

Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Университетни стратегик ривожлантириш масалалари бўйича ректорнинг биринчи ўринбосари лавозимига малакали хорижий мутахассис тайинланади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech