18 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,3 °C

Транспорт
14 Фев  2020 1733

Транспорт ва юк ташиш тизимига янги инвестициялар

Жорий йилнинг 13 февралида Анқара шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясини Туркия Республикасининг вице-президенти Ф.Октай қабул қилди.

Фото: Review.uz

Инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш ва ўзаро савдо номенклатурасини кенгайтириш нуқтаи назаридан иқтисодий муносабатларни кучайтириш масалаларига бағишланган учрашув дўстона муҳитда ўтди.

Музокарларда транспорт ва юк ташиш соҳаларида тизимли ўзаро муносабатлар, Туркия ҳукумати томонидан техник кўмак бериш ва имтиёзли кредитлаш дастурлари доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олди. 

Алоҳида равишда «Гебзе» махсус саноат зонасининг филиалини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Бу борада, Туркия тарафи Ўзбекистонда мазкур соҳадаги илғор хорижий тажриба асосида тайёрланган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги» Қонунини қабул қилинганлигини олқишлади.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувини имзолашга тайёргарликни жадаллаштириш ва  мазкур битимга киритилиши таклиф этилаётган товарлар позицияларини кенгайтириш масалалари ўрганилди ҳамда уни амалда қўллаш тартиблари келишиб олинди, дебя хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech