04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Саломатлик
29 Ноя  2019 2650

Тез кунларда Тошкентда Хитой табобати маркази очилади

Тошкент шаҳар ҳокими Beizhong Yilin Pharm Tech компанияси президенти жаноб Линь Сюэжун билан учрашди, деб хабар қилади ҳокимлик матбуот хизмати.

Учрашувда пойтахт ҳокими Хитойдан ташриф буюрган ҳамкорларнинг шаҳримизга инвестиция киритиш истагини қўллаб-қувватлашини ҳамда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

Beizhong Yilin Pharm Tech компаниясининг раҳбари ҳозирги кунда анъанавий Хитой табобати маркази қурилаётганини, ушбу марказ қошида тиббиёт ходимларимиз учун ўқитиш дастурлари ташкил этилишини маълум қилди. Марказнинг очилиш тез кунларда ўтказилади.

Инвестициялар киритилишининг кейинги босқичида Тошкентда замонавий ускуналар билан жиҳозланган, катта анъанавий тиббиёт клиникаси очилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бу йилнинг август ойида Beizhong Yilin Pharm Tech компаниясининг президенти Лин Сюэжун Тошкент фармацевтика институтининг ректори И.И.Алимжанов билан учрашган эди. Учрашув давомида тарафлар Хитой анъанавий табобати ва Абу Али Ибн Синонинг табобат соҳасидаги билимларига ҳамда биргаликда тадқиқотлар ва илмий ютуқлар алмашинувига асосланган таълим курсларини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилишганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech