22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Молия
12 Июн  2020 862

Марказий банк томонидан банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш чоралари кўрилади

Макроиқтисодий таҳлиллар инфляция даражасининг жорий йил якунига қадар 11-12,5 фоизгача ва 2021 йил якунига қадар 9 фоизгача пасайиши кутилмалари фонида банклар томонидан депозитлар фоиз ставкаларининг 23 фоизгача белгиланаётганлиги фоиз хатарларини ва кредитлар бўйича эса 26-30 фоизгача таклиф этилаётганлиги кредит хатарларининг кучайишига олиб келмоқда.

Мазкур хатарларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан инфляция ва бозордаги ҳолатни инобатга олиб, пруденциал чоралар ва пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бунда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 2021 йил 1 январга қадар:

- миллий валютада юридик шахслар депозитлари бўйича 16 фоизгача, жисмоний шахслар омонатлари бўйича 18 фоизгача;

- миллий валютада юридик шахслар кредитлари бўйича 21 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича 24 фоизгача;

- тадбиркорларга хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича 8 фоизгача бўлган ставкалар мақбул фоиз ставкалари деб ҳисобланади.

Мазкур фоиз ставкалари Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда ўзгаради.

Жорий этилган мақбул фоиз ставкалари банклар операцияларини даромадлик даражасини чекламайди ва банкларда ўз фаолиятлари доирасида мустақил равишда фоиз ставкаларини белгилаши сақланиб қолинади.

Мақбул фоиз ставкалари чегарасида депозит ва кредит операцияларини амалга оширган банкларни пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда рағбатлантириш механизмлари жорий этилди. Жумладан:

- Марказий банкда сақланиши лозим бўлган мажбурий резервлар норматив миқдорини ҳисоблашда ўртачалаш коэффициенти амалдаги 35 фоиздан 75 фоизгача оширилади;

- Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига ўтказиладиган календарь бадаллари амалдаги 0,25 фоиздан 0,05 фоизгача пасайтирилади;

- банкларни пул-кредит сиёсати инструменти орқали 3-6 ойлик зарур ресурс билан таъминлаш тизими жорий этилади;

- шунингдек, банкларда ликвидлилик тақчиллиги юзага келганда, стандарт таснифланган активлар гарови эвазига тақдим этиладиган банк активларининг 2 фоизи миқдорида “чақириб олинмайдиган” кредит линиялари очилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech