27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Урбанизация
19 Мая  2020 285

Аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай

Навоий вилоятининг қатор туманларида ДХА марказлари бинолари қуриляпти.

Йил охирига қадар Навоий вилоятида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида Давлат хизматлари кўрсатиш агентлик марказларининг 4та замонавий биноси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Кармана туманида янги бино қурилиши учун ер майдони аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайлиги инобатга олиниб танланган. Агар 2019 йилда Кармана тумани ДХА маркази томонидан 50 мингдан зиёд хизмат кўрсатилган бўлса, бу йил май ойи ҳолатига 14 мингдан зиёд мурожаатчиларга хизмат кўрсатилган.

Уларнинг 70 фоизи Марказнинг аввалги эски, ходимлар учун ҳам, мурожаатчилар учун ҳам тор биносида амалга оширилган. Ҳозирги вақтда майдони 1 100 квадрат метрни ташкил этадиган объектда қурилиш ишлари жадал суратда олиб бориляпти.

Умумий майдони 850 квадрат метрни ташкил этадиган худди шундай бино Қизилтепа туманида ҳам қуриляпти. Яқин келажакда бу ерда Давлат хизмати кўрсатиш маркази офиси жой эгаллайди.

Навоий вилоятининг яна иккита узоқ туманларидан Зарафшон ва Томди туманларида ҳам янги бинолар қад кўтаряпти.

Дилфуза Гулямова,
Навоий вилояти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech