19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

IT-хабарлар
4 Окт  2019 621

Ҳаётни сақлаб қолиш учун рақамли технологиялар

Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар Кенгашининг тўртинчи мажлиси доирасида Россиянинг «ГЛОНАСС» АЖ ва Ўзбекистоннинг «SmartGeo» МЧЖ ўртасида транспорт соҳасида навигация-ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

«ГЛОНАСС» АЖ билан ҳамкорлик бир йил олдин бошланган. Меморандумни имзолаш нафақат транспортда ҳалокатлар юз берганда фавқулодда чоралар кўришни ташкил этиш, балки турли тоифадаги транспорт воситаларини (йўловчи транспорти, ўта хавфли юкларни ташиш ва ҳоказо) мониторинг қилиш бўйича қатор давлат вазифаларини ҳал қилиш имконини беради», дейди «SmartGeo» компанияси директори Улуғбек Бойдадаев.

Давлат-хусусий шериклик доирасида «SmartGeo» компанияси негизида геоинфокоммуникация хизматлари миллий операторини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Ҳамкорлик режалари Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини ишлаб чиқаришда замонавий хавфсизлик қурилмалари билан жиҳозлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг интеллектуал тизимларини жорий этишни назарда тутади.

«Бугун ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаси хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва атроф-муҳитга зарар етиши олдини олишдир. Мазкур технологиялар ҳукумат ва фавқулодда хизматларга ЙТҲда жабрланганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун энг тезкор қарорлар қабул қилиш ва тўлиқ хабардорлик асосида ҳаракат қилиш имконини беради. Бу фалокатга учраган одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишдаги ҳақиқий ёрдамдир», дейди «ГЛОНАСС» АЖ бош директори Игорь Милашевский.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech