19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Мамлакатимизда
17 Фев  2019 1116

Туғилганликни қайд этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали марказ биносида жойлашган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлинмалари томонидан кўрсатилади. Бу Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида маълум қилинди.

Давлат хизмати бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказида ўзи келган ҳолда амалга оширилади ҳамда марказ ходими томонидан электрон шаклда сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома илова қилиниши лозим.

Давлат хизмати учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида яъни 30 409 сўм герб йиғими ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун:

- сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

- ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

- давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни тўламаслик асос бўлади.

Марказ ходими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб 2 соатда тегишли ФҲДЁ бўлинмаларига тақдим этилади.

ФҲДЁ бўлинмалари ҳужжатларни олганидан сўнг 2 иш кунида болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради ҳамда 1 соатда Давлат хизматлари марказига юборади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech