19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Хавфсизлик
1 Апр  2019 514

Туғруқхона ҳамширалари 5 кунлик чақалоқни 500 долларга пулламоқчи бўлишди

Бош прокуратура Департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, деб хабар бермоқда прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech