10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Туризм
7 Фев  2020 1314

Туристик индустрия объектлари иш сифатини онлайн баҳолаш мумкин

Туристик индустрия объектларида бугунги кунда QR технологиялари қўлланила бошлади.

 «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар корхонаси (кейин – Марказ) томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа  маҳаллий ва хорижий туристларга тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш ва уни баҳолашга хизмат қилади.

QR-сўровнома – туристик индустрия объектларининг ишини баҳолашнинг қулай усули бўлиб туристик индустрия объектларида, яъни меҳмонхоналар, хостеллар, аэропортлар, темир йўл ва автобус вокзаллари, ресторанлар, кафе, меъморий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар, музейлар, театрлар, тоғ чанғиси трассаларида саёҳатчиларга тақдим этиладиган хизматлар сифати тўғрисида туристларнинг фикрини аниқлашга имкон беради.

Бунда саёҳатчи махсус ахборот мобил иловадан фойдаланган ҳолда хизматлар сифатини онлайн баҳолаши мумкин. Сўровнома шунингдек туроператорлар, гидлар ва таржимонларнинг хизматини баҳолаш имкониятини ҳам беради.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ахборот стикерлари республикамизнинг жойлаштириш воситаларида жойлаштирилади.

Шунгидек, QR-сўровнома натижаларининг мониторинги муаммоли ҳолатларга тез жавоб бериш ва туристларга хизмат кўрсатишда аниқланган камчиликларни мунтазам бартараф этишга имкон беради.

QR-сўровнома лойиҳасида фаол иштирок этиш туристик индустрия объектларида хизматлар сифатини ошириш ҳамда мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш йўлида тадбиркорлар учун ҳам, саёҳатчилар учун ҳам қулай имкониятдир, дея хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech