07 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Халқаро ҳамкорлик
22 Июн  2020 565

Туризм масаласи кенг доирада муҳокама этилади

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирлари V йиғилишида қатнашади.

2020 йил 23 июнда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (ТТДҲК) Туризм вазирлари V йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш видеоконференция шаклида ўтказилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Кенгашнинг барча тузилмаларида фаол иштирок этиб келяпти ва биринчи марта мазкур вазирлар йиғилишида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этади.

Тадбирда COVID-19 пандемияси шароитида ҳозирги кундаги туризм соҳасининг ҳолати, соҳада пандемия келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича мамлакатларнинг тажрибаси, Турк кенгашига аъзо давлатлар ўртасида сайёҳлик алмашинувини тиклаш чора-тадбирлари, Кенгашга аъзо давлатларнинг сайёҳлик йўналишларини илгари суриш лойиҳалари ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбир давомида «Замонавий Ипак йўли» қўшма туристик маҳсулот лойиҳасига Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва манзилларини киритиш ҳамда ТТДҲК Туризм масалалари бўйича вазирларнинг навбатдаги VI йиғилишини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech