13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Туризм
8 Июл  2020 793

Туризм салоҳияти ўрганилди

Фарғона вилоятида туризм қишлоқлари ва маҳаллаларини яратиш бўйича ишлар амалга ошириляпти.

Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятига эга бўлган масканларига «Туризм қишлоғи» ва «Туризм маҳалласи» мақомларини бериш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.

Жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси, вилоятнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Риштон туманининг «Чинигарон» ва «Мискин» маҳаллалари, Олтиариқ туманининг «Қизилтепа» қишлоғи, Фарғона туманининг «Саткак», «Аввал» ва «Водил» қишлоқлари ҳамда Марғилон шаҳрининг «Ёрқин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ўрганилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган ҳудудларнинг ҳар бирида ўзига хос афзалликлари ва ўзига жалб этадиган туризм салоҳияти мавжуд.

Жумладан, Риштон тумани ўзининг кулолчилик санъати билан хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ўзига чорласа, «Саткак», «Аввал», «Водил» каби қишлоқлар сўлим баҳаво табиати ва зиёратгоҳлари билан, «Қизилтепа» қишлоғи тиббиёт туризми салоҳияти ва узумзорлари билан ташриф буюрувчиларни жалб этади.

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда кичик тадбиркорликни ривожлантириш доирасида муайян ҳудудларнинг маҳаллий аҳолиси ўртасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари ва кенг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Шу билан бирга, алоҳида эътибор қилиш лозимки, истиқболда мазкур қишлоқ ва маҳаллаларда «Туризм қишлоқлари» ва «Туризм маҳаллалари»ни ташкил этилиши ва у ерларда оилавий меҳмон уйлари, овқатланиш шохобчалари, кулолчилик музейлари, дам олиш масканлари ва санаторийлар яратилиши ҳисобига ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли иш билан бандлиги таъминланади ва вилоятга нафақат маҳаллий сайёҳлар балки хорижий сайёҳлар оқими ошишига сабаб бўлади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech