30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,3 °C

Туризм
28 Янв  2020 1850

Туризм соҳасини ривожлантриш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маркетинг ва тарғибот масалалари мутахассислари Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигида тажриба алмашинуви машғулотларида иштирок этишмоқда.   Қўмита делегациясини Туркия маданият вазирлигининг Тарғибот Бош бошқармаси ўринбосари жаноб Ўнур Гўзет қабул қилди.

Ўнур Гўзет икки давлат ўртасидаги кўп минг йиллик дўстлик, қардошлик тамойиллари асосида сиёсий, иқтисодий, маданий ва туризм муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Семинарлар 27 январь куни Вазирликнинг Хорижий офислар бошқармаси координатори Эмре Туркдўғду томонидан очиб берилди. Унда «Жаҳон туризмида кузатилаётган янги тенденциялар», «Жаҳон туризм бозорида Туркиянинг ўрни ва тажрибаси» ҳамда Электрон тарғибот бошқармаси Лойиҳа координатори Гўкче Инже томонидан тақдимот қилинган «Замонавий шароитда рақамли технологияларнинг туризм тарғиботидаги аҳамияти» мавзуларидаги лойиҳалар ўрганиб чиқилди.  

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, туризм тарғиботида қайси жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги ва қандай усуллардан самарали эканлиги ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди. Машғулотлар 27-29 январь кунлари Анқарада - Вазирликнинг марказий девонида ва 30 январь - 1 февраль кунлари Истанбулдаги EMITT халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech