26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Халқаро ҳамкорлик
21 Мая  2020 243

Туркиянинг саховат ёрдами

Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олдириш аппаратини тақдим қилди.

Туркия ҳукумати томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг 21 майда Истанбулдан парвоз қилган махсус чартер рейси орқали Тошкентга етказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ушбу саховат ёрдами Туркияда ишлаб чиқарилган 50 та сунъий нафас олдириш аппаратидан иборат. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Туркия муҳандислари ишланмасини Ўзбекистон эҳтиёжлари учун беғараз асосда тақдим этилиши масаласини ишлаб чиқди.

Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқаро алоқалар бош бошқармаси раҳбари профессор Салим Қиличнинг қайд этишича, Туркиянинг ўзида ҳам ушбу қурилмаларга бўлган талабнинг тўлиқ қондирилмаганига қарамасдан, мамлакат биродар Ўзбекистонга зарур тиббий ускуналарни тақдим қилган.

Ушбу сунъий нафас олдириш аппарати Туркиянинг «Arçelik», «ASELSAN», «Baykar Makine» ва «Biosys» каби йирик компаниялари муҳандислари томонидан яратилган. Мутахассислар фикрига кўра, Туркиянинг сунъий нафас олдириш аппарати бошқа кўплаб муқобилларига қараганда рақобатбардош ва юқори сифатга эга.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech