20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Биласизми?
5 Июл  2019 671

Тутанхамон бюсти 6 миллион долларга сотилди, аммо савдо бекор бўлиши мумкин

Лондоннинг  Christie’s кимошди савдосида Миср фиръавни Тутанхамоннинг бюсти дарров сотилиб кетди. Харидор 4,75 миллион фунт (тахминан 6 миллион доллар) тўлаган. Бу ҳақда кимошди савдоси уйи матбуот хизмати хабар берди.

Миср 6 миллион долларга сотилган Тутанхамоннинг бюсти савдосини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Сотилишидан олдин бюст мюнхенлик коллекционер Хайнц Херцер қўлида бўлган. У 1985 йилда бюстни австриялик Жозеф Мессинадан сотиб олган. Ундан олдин ҳайкал германлар уруғи шаҳзодаси Турн-и-Таксисга тегишли эди.

Миср ҳукумати бюстни ўғирланган деб ҳисоблаб, савдони бекор қилишга чақирди.

Мисрнинг собиқ Қадимшунослик вазири Заха Хавасснинг сўзларига қараганда, ҳайкал 1970 йилда ўғирлаб кетилган. Ўшанда Қадимги Мисрнинг йирик ибодатхоналари мажмуаси ҳисобланган Карнак ибодатхонасидан бошқа нарсалар ҳам ўғирланганди.

Кимошди савдоси уйида бюст тарихи 1960 йилдан бери маълум, дейишмоқда. Шу муносабат билан  у ерда суриштирув ўтказишдан бош тортишган.

Шунга қарамай, июнь ойида Миср Ташқи ишлар вазирлиги Британия ҳукуматидан лотни сотишдан олиб ташлашни ва уни Луксор археология музейига қайтаришни талаб қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech