19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Биласизми?
25 Мар  2019 840

Павел Дуров: «Энди ёзган хабарларингизни тўлиқ назорат қила оласиз»

Эндиликда Telegramда эски мессенжерларни ўчира оласиз. Павел Дуров ўз каналида бу қарорни изоҳлади.

 

«Сўнгги 10-20 йил ичида ҳар биримиз минглаб одамлар билан миллионлаб хабарлар алмашганмиз. Бундай кўплаб журналлар қаердадир ўзгаларнинг қутиларида ва қўлингиз етмайдиган жойда сақланиб қолади. Муносабатлар бошланади ва якунига етади, бироқ собиқ дўстлару ҳамкасблар билан хабар алмашувларга ҳамиша ўзгаларнинг кириш имкони мавжуд. Орадан ўнлаб йиллар ўтгач, сиз аллақачон нима ҳақида ёзганингизни унутиб ҳам юборган эски хабар матндан кесиб олиниб, ўзингизга қарши фойдаланилиши эҳтимоли мавжуд. Мактабда дугонангизга шошилинч йўллаган хабарингиз сизни 2030 йилда, шаҳар мэрлигига номзодингизни қўйганингизда таъқиб қилиши ҳам мумкин. Тан олишимиз керак: махфийлик ва шифрлаш борасидаги бизнинг анча тараққий этиб кетганимизга қарамай, амалда ўз маълумотларимизни жуда кам самара билан назорат қила оламиз. Биз вақтда ортга қайтиб, бошқалар ўзимизга қарши фойдаланмаслиги учун у ёки бу маълумотни ўчириб ташлай олмаймиз.

Ўчириб ташлолмасдик. Бугунга қадар. Эндиликда ҳар бир Телеграм фойдаланувчисига исталган шахсий хабарни икки томонлама ўчириб ташлашга рухсат берамиз. Маълумотни ким, қачон ва қаердан жўнатганининг аҳамияти йўқ – уларни тўлиқ назорат қила оласиз. Агар истасангиз, икки томоннинг сўзлашувини тўлиқ ўчириб ташлашингиз мумкин».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech