23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Спорт
17 Июн  2019 889

У.Аҳмаджонов билан келишмовчилиги сабаб ишдан олинган яна бир раҳбар спортга қайтмоқда

Ўз вақтида Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Шерзод Тошматов яна катта спортга қайтмоқда, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет нашри.

Маълумотларга кўра, Тошматов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси сифатида иш бошлайди. У мазкур лавозимни тарк этган Аҳмаджон Раҳимов ўрнини эгаллайди.

Раҳимов 2018 йилнинг 4 октябрь кунидан буён ташкилот раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди. Унинг раҳбарлиги давомида таэквондочи ўсмирлар Олимпия ўйинларида 1та кумуш медаль қўлга киритилди. Май ойида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йиллардаги энг ёмон натижасини такрорлади ва бирорта ҳам медалсиз ортга қайтди.

2014 йилнинг ноябрь ойидан бокс федерациясида ишлаб келган Тошматов эса 2019 йилнинг 2 февраль куни федерация раҳбарлиги лавозимидан олинганди. Унинг ўрнини Сакен Пўлатов эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шерзод Тошматов ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ўртасидаги келишмовчиликлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан ва бу борада шов-шувларга сабаб бўлган мақолалар ҳам эълон қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech