23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Транспорт
25 Дек  2018 1362

Уч миллионинчи автомобиль эгаси тақдирланди

GM Uzbekistan АЖ хабар беришича, 24 декабрь куни «LUX AUTO MOTORS» автосалонида GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилган уч миллионинчи автомобиль эгасига топширилди. Юбилей автомобилининг бахтли соҳиби корхона директори Шамсиддинхўжа Тиллахўжаев шахсида «RENT LIGHT» МЧЖ бўлди, у Nexia-3 автомобилини харид қилди.

Автосалонда бахтли харидорни безатилган автомобиль, GM Uzbekistan ҳамда «LUX AUTO MOTORS» вакиллари байрамона тарзда кутиб олди. Тантанали равишда харидорга махсус байрам сертификати, совғалар ва «LUX AUTO MOTORS» автосалонидан плазмали телевизор ҳам топширилди.

Шу ўринда айтиш мумкинки, 2008 йилда GM Uzbekistan конвейеридан чиққан миллионинчи автомобиль ҳам, 2013 йилда чиққан икки миллионинчи автомобиль ҳам Chevrolet Lacetti бўлганди, уч миллионинчиси эса Chevrolet Nexia-3 автомобили бўлди.

http://gmuzbekistan.uz расми

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech