24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Энергетика
10 Фев  2020 797

Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ анжуманида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Физикавий ядровий хавфсизлик бўйича халқаро анжуманда иштирок этмоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан 2020 йилнинг 10-14 февралида ташкилотнинг Венадаги бош қароргоҳида ўтказилаётган ушбу анжуманнинг очилишида МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Мариано Гросси сўзга чиқди.

Конференция давомида МАГАТЭ га аъзо давлатлар маърузаларига жиддий эътибор қаратилди. Ўзбекистон номидан анжуманда энергетика вазири Алишер Султонов сўзга чиқди.

Маърузада мустақилликка эришилгандан буён ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг ядровий қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик жараёнларига изчил равишда содиқ бўлиб қолганлиги, шунингдек унинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва МАГАТЭ ўртасидаги кафолатларни қўллаш тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларини оғишмай бажариб келаётганлиги такидланди.

Айни пайтда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан мамлакатнинг бақарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, шунингдек электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш учун энергетика тармоғининг келгуси ривожланишини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ўзининг ядровий энергетикасини яратиш бўйича таклифи ишлаб чиқилган.

Ушбу таклифни тайёрлашда кўп сонли омиллар қаторида энергетик хавфсизликни таъминлаш зарурияти, атроф-муҳитга углерод чиқарилиши миқдорини қисқартириш ва бошқалар ҳисобга олинган.

Энергетика вазири МАГАТЭ билан самарали ҳамкорликни қайд этаркан, унинг доирасида 2020 йилнинг биринчи ярмида МАГАТЭ нинг юқори малакали экспертларини жалб қилган ҳолда 15 та миллий семинар ўтказилиши режалаштирилганлигиа эътибор қаратди.

Хусусан, Январь ойида, Тошкентда Ядровий хавфсизлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Миллий ядро инфратузилма ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш ҳамда ядровий-энергетика дастурининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда МАГАТЭ нинг Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссияси ўтказилишини сўраган ва у 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech