03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,3 °C

Саломатлик
26 Дек  2019 1256

Ўқув маркази юқори малакали офтальмохирургларни тайёрлаб беради

Кўз микрожарроҳлиги бўйича Марказий Осиёда ягона катаракта, кўз тўрпардаси ҳамда шишасион моддадаги патологияни микрожарроҳлик усуллари билан оператив даволашга ўқитиш ўқув симуляцион марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўқув симуляцион маркази Инновацион ривожланиш вазирлиги, DMC Инновацион клиникаси, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамкорлигида халқаро стандартлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

– Бугун тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашга, тиббий хизмат сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Азимжон Назаров, – Шу ўринда DMC инновацион клиникаси юқори технологик тиббий хизматларни кўрсата оладиган кўп тармоқли инновацион клиникалардан биридир.

– Ушбу марказ кўз микрохирургияси бўйича мутахассисларни республикамиздан ташқарига чиқмай туриб, замонавий усулда мураккаб амалиётларни ўрганиш имкониятини беради. Махсус симуляторларда амалий тренинглар натижалари автоматик тарзда компьютерлаштирилган дастур орқали бахоланади ва бу ўта малакали мутахассислар етишиб чиқиши учун асос хисобланади. Мазкур марказда биз йилига 50 нафар етук мутахассис етиштириш имкониятига эгамиз, – дейди DMC инновацион клиникаси директори Зульфия Мақсудова.

Бугунги кунда мамлакатимизда энг кенг тарқалган операциялардан бири – катаракта факоэмульсификацияси билан шуғулланадиган офтальмохирурглар тайёрлаш даражаси қониқарсиз экани кузатилмоқда. Масалан, 2017 йили Ўзбекистонда 40 000 тага яқин катаракта жарроҳлиги амалга оширилган бўлиб, бу 1 000 000 аҳоли учун 825 та операция деганидир, яъни мамлакатнинг йиллик эҳтиёжининг атиги 24.5% ни ташкил этади.

Бугун Ўзбекистонда катаракта факоэмульсификацияси билан шуғулланадиган 10-12 нафар юқори малакали мутахассис мавжуд. Республика бўйича 150 000 катаракта факоэмульсификацияга муҳтож беморлар борлигини инобатга олсак, мана шу юқори малакали мутахассислар ўз имкониятларидан максимал фойдаланган ҳолда йилига жами 10 000 та жарроҳлик амалиётини ўтказишлари мумкин, дея хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech