30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Таълим
16 Мар  2020 556

Дарслар масофадан йўлга қўйилади

Ҳурматли ота-оналар, 16 мартдан бошланган таътил давомида дарслар узлуксиз давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан қатор тавсиялар тайёрланди, хусусан:

- Ўқитувчилар ўзларининг тақвим мавзу режаларини кўриб чиқади ва таътилга қадар ўтилиши керак бўлган янги мавзулар қолган бўлса, уларни ўқувчилар уйларида дарсликлардан мустақил равишда ўрганиб олишлари бўйича ижтимоий тармоқлардаги махсус гуруҳларда тушунтириш бериб боради;

- Ўқувчилар ўқув дастуридаги аниқ фанлардан мустақил равишда мисол ва масалалар ечиши, гуманитар фанларни ўқиб, ўтилган дарсларни такрорлаб бориши, қизиқишига кўра бадиий адабиётлар ўқиши, хорижий тиллардан луғатларни ёдлаши, шунингдек, таълимий электрон ресурслардан (Khan Academy, Edu Market каби ресурслар) кўпроқ ўрганиш тавсия этилади;

Ўз навбатида ўқувчилар таътил пайтида доимо соғлом турмуш тарзига ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиши, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриши, имкон даражасида одамлар кўп тўпланган жойларга бормаслиги тавсия этилади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech