19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Олимлар дейдики...
19 Мар  2019 1341

Тадқиқотчилар клуби олимлари Бозорқалъани ўрганишга келади

Бош вазир ўринбосари Танзила Нарбоева раҳбарлигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида бўлди. Делегация бутун дунё бўйлаб ўзига тадқиқотчилар, олимлар ва кашфиётчиларни жамлаган Американинг жуда қадимий илмий ташкилоти Тадқиқотчилар клуби (Explorer’s Club)нинг ҳар йили ўтказиладиган 115-йиғилишида иштирок этди, дея хабар тарқатади ТИВ матбуот хизмати.

 

Тадбир инсоннинг Ойга илк қадам қўйганининг 50-йиллиги мавзусига бағишланди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 1700 меҳмон иштирок этди. Улар орасида Канада генерал-губернатори, Португалия Туризм бўйича давлат котиби, «Аполлон» фазовий кемасининг олти нафар астронавти, Халқаро космик станция космонавтлари, шунингдек, таниқли олимлар, тадқиқотчилар, жаҳон шоу-бизнеси вакиллари ва етакчи компаниялар раҳбарлари ҳам бор эди.

Тадбир дастурнинг марказий пунктларидан бири 2019 йил ёзида Тадқиқотчилар клубининг 30 кишидан иборат дунёнинг етакчи археолог-олимлари Ўзбекистонга биринчи экспедициясини ташкил этиши ҳақидаги эълони бўлди.

Бундан мақсад – ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудларида топилган тарихий Бозорқалъани ўрганиш. Дастлабки тахминларга қараганда, объект эрамиздан аввалги 6-4 асрларга тааллуқли. Тадқиқотлар мобайнида олимлар ўша давр тамаддунини, унинг Аҳамонийлар империяси билан сиёсий алоқаларини, шунингдек, кўчманчиликдан ўтроқ турмуш тарзига ўтиш жараёнларини ўрганадилар. Олинган натижалар асосида мазкур экспедиция ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олинади ва унинг премьераси шу йилнинг 11 октябрида Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси, Тадқиқотчилар клубининг кузги сессияси доирасида бўлиб ўтади. Экспедиция ишида НАСАнинг юқори аниқликдаги технологияларидан фойдаланиш назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech