19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,4 °C

Биласизми?
26 Авг  2019 764

Олимлар сайёрамиз ташқарисида ўрнатилиши мумкин бўлган иссиқхонани тақдим этдилар

Ундан Ой ва Марсга космик миссиялар пайтида фойдаланиш мумкин.

Немис аэрокосмик маркази (DLR) олимлари Антарктикада олиб борилган умумий қиймати 5 миллион евро бўлган EDEN-ISS лойиҳасининг натижаларини тақдим этди. Яратилган иссиқхона туфайли космонавтлар самода мева-сабзавотлар билан таъминланиши мумкин.

Антарктикада 9,5 ой давомида 12,5 квадрат метр майдондан 268 килограмм сабзавот етиштиришга муваффақ бўлинди, дея хабар беради манба.

67 кг бодринг, 117 кг яшил салат ва помидордан 50 кг ҳосил олинган. Аммо қулупнай ва қалампирни Антарктика шароитида ўстириб бўлмади.

Иссиқхонанинг қатланадиган моделини 13 метрга кенгайтириш ва унда 90 кг.гача сабзавот ва кўкатлар етиштирса бўлиши айтилмоқда.

Тажрибалар Арктикада ҳам давом этяпти, чунки барча муаммолар ҳали ҳал қилинмаган. Масалан, нега қалампир ва қулупнай етиштириб бўлмаслиги муаммоси ўрганилиши керак. Бундан ташқари, тизимнинг ишлашини масофадан туриб йўлга қўйишни ҳам ҳисобга олиш талаб этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech