19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Олимлар дейдики...
25 Сен  2019 544

Олимлар астероидларга қарши ҳимоя устида иш олиб бормоқда

Россия ва АҚШлик мутахассислар астероидга қарши глобал ҳимоя тизими намунасини яратдилар.

Королёв номидаги Самара Миллий тадқиқот университети, РФА (ФАФИ)нинг Лебедев номидаги Физика институти филиали ва Эмори университети (АҚШ) олимлари янги турдаги экспериментал лазер қурилмасини яратдилар. Унинг асосида келажакда астероидлардан Ерни ҳимоялаш учун лазер қурилмаларини яратиш мумкин бўлади, дея хабар тарқатди Самара университети матбуот хизмати маълумотига таянган РАА «Новости».

«Келажакда бундай лазер қурилмаларига асосланиб, глобал астероидлардан ҳимоя тизимларини яратиш, шунингдек, ихчам ва кучли когерент нурланиш манбалари саноатда қўлланилиши мумкин», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ушбу турдаги лазер нурланишларнинг атмосферага деярли сингиб кетмаслиги сабабли улар узоқ масофали алоқа ёки ҳатто, энергия узатишда қўлланилиши мумкин.

Самаралик олимлар 2012 йилдан бери лазер қурилмаси устида ишламоқда. 2019 йилда илк бор тажриба сифатида ишга туширилганда олимларнинг ҳисоб-китоблари тўғри эканини тасдиқлаган. Самарадаги лазер дунёда бундай турдаги бешинчи қурилмадир. Қолган тўрттаси АҚШнинг турли илмий марказларда мавжуд.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech