23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Биласизми?
10 Июн  2019 901

Олимлар янги астероиднинг Ер билан тўқнашиши эҳтимолини ҳисоблаб чиқишди

Катталиги футбол майдонига тенг келадиган ўта хавфли астероидларидан бири яқинда Ерга тушиши мумкин, дея таъкидлади Европа космик агентлиги.

Livescience портали 2006QV89 деб номланган самовий жисмнинг 2019 йил 9 сентябрда сайёрамизга жуда яқин келиши ҳақида хабар қилади. Тўқнашув эҳтимоли 1:7000 гача.

Халқаро космик агентлик рўйхатига 100 қаватли осмонўпар бино ўлчамига тенг келадиган астероид ҳам киритилган. Олимларнинг фикрича, у 2196 йилда сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин. Ерга энг яқини 2010РФ12 деб номланади ва у 2095 йилда Ерга келиб урилиши мумкин экан. Ва рейтингда диаметри 2 минг метр келадиган 1950DA астероиди биринчи ўринда турибди. Астероид 2880 йилда Ерга яқинлашиши мумкин, деб ёзади «The Sun».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech