27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Олимлар дейдики...
10 Янв  2019 2172

Олимларимиз ген-нокаут технологиясига патент олишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази олимлари Миср ва Россия Федерациясидан ғўза генларини нокаут қилиш (“ўчириш”) технологиясига патент олишди.

Таъкидлаш жоизки, молекуляр технологиялар дунёдаги саноқли давлатлардагина ривожланган бўлиб, ўзбек олимларининг молекуляр биология соҳасидаги мазкур инновацияларининг дунёда тан олиниши изланувчиларимизнинг илмий салоҳияти юқори эканлигидан далолат беради. Аввалроқ мазкур технологияга АҚШ Патентлар ва товар белгилари идораси томонидан ҳам патент берилган эди. Патент берилиши халқаро даражада технологияларни лицензиялаш имкониятини беради. Бу нафақат товарлар экспорти учун, балки интеллектуал мулкдан ҳам даромад олиш имконияти пайдо бўлади дегани.

Ген-нокаут технологияси ўзбек олимлари томонидан 2008 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, тадқиқотлар ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланди. Натижада юқори ҳосилдор, тез пишувчи, узун толали, қуруқликка чидамли, шўрланган тупроқда ўсадиган “Порлоқ” сериясидаги биотехнологик навлар яратилди.

Маълумот учун, ҳозирда “Порлоқ” нави юртимизда етиштириладиган бошқа навларга қараганда 12 фоизга қимматроқ нархда сотилади ва жаҳон бозорида катта талабга эгалиги билан ажралиб туради. 2018 йилди “Порлоқ” нави республикамиз бўйлаб 60 минг гектардан ошиқ майдонларда экилди, бу навнинг экиш майдонлари янада кенгайтирилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech