19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Мамлакатимизда
8 Мар  2019 1773

Учиш аппаратлари “яшил” йўлакдан “учиб” ўтолмади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан мамлакатимиз ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйилмайди

Аммо бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппаратларини мамлакатимизга олиб киришга бўлган уриниш ҳамон учрамоқда, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан, “Истамбул-Самарқанд” йўналиши билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.У. “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётганда божхоначилар уни белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказишди. Натижада унга тегишли бўлган юк сумкасида хорижда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги фош этилди. Ушбу шахс шу тариқа ўзининг қинғир режасини амалга оширишга уринган экан.

Шунингдек, айнан шу йўналишда парвозни якунлаб, яшил йўлакдан ҳаракатланётган яна бир  фуқаро Г.А.нинг сумкаси назоратдан ўтказилганда худди шундай русумли учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.  

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech