07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Саломатлик
24 Мая  2020 418

Учта ҳудуддан 33 нафар бемор соғайди

Юртимизнинг учта ҳудудидан 33 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 2 565 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ҳамда Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда Тошкент шаҳрида тузалганлар 919 нафарга етди, даволанаётганлар эса 353 нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилоятида эса соғайганлар 230 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафар бўлиб турибди. Навоий вилоятида дарддан фориғ бўлганлар 10 нафар, даволанаётган эса 78 нафарни ташкил этмоқда.

Аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган фуқаролар ҳам айнан ушбу учта ҳудуд: Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти.

Шундай қилиб, бугун 33 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 565 нафарга етди.

Ҳозирда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3 132 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 554 нафар бемор даволаняпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech