19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Хавфсизлик
4 Сен  2019 515

Учувчисиз учиш қурилмасининг “парвози” поездда якунланди

Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан йўловчи поездида йўловчи сифатида кириб келган фуқарода учувчисиз учиш апарати борлиги аниқланди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

Маълум бўлишича, К.Г. божхона назоратидан ўтказилганда унинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги ошкор бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил 2 май куни қабул қилинган ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланиб, 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech