27 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Спорт
10 Мар  2020 790

UEFA делегацияси Ўзбекистонда

Бугун UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси юртимизга келди. Европалик меҳмонлар 13 мартга қадар ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишади.

Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Coca Cola Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти UEFA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда якунда ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол ривожланиш даражасини янада кўтаришга йўналтирилувчи қўшма лойиҳалар, мутахасисларнинг Европанинг етакчи ассоциацияларида малака ошириши, қолаверса Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг мунтазам равишда Европада ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

Бугун UEFA вакиллари ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашди.

– Европа футбол юкасак даражада равнақ топгани билан бошқа қитъалардан ажралиб туради. UEFAдек ташкилот билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширишдан жуда ҳам мамнун бўламиз. Биз айни дамда миллий футболимизнинг барча бўғинларида ўз ишининг чин профессионаллари фаолият олиб боришини мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса маҳаллий мутахассисларимизни Европага тажриба ва малака ошириш учун юбориш айни муддао бўлади. Ўзаро ҳамкорлигимиз самарали бўлишидан умидвормиз, – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

UEFA делегациясининг эртанги кун тартибидан ЎФAнинг қатор бўлимлари раҳбар ҳамда ходимлари билан учрашувлар ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, 13 март куни эса мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech