30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Хавфсизлик
18 Мая  2020 265

Ука акани тунади

Жорий йил 15 майда Бухоро вилояти Когон шаҳар ИИБга ариза келиб тушди.

Ариза билан мурожаат қилган Когон шаҳрида яшовчи фуқаро шу йил 18 апрель соат 12.00ларда номаълум шахс уйидан 1 000 доллар ва умумий қиймати 1 100 000 сўмлик эркаклар қўл соатини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни ариза берган шахснинг укаси содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech