24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Спорт
15 Мая  2019 293

Умид Аҳмаджонов МОҚ раҳбарлигидан кетди

Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбаларига таяниб.

Манба хабарига кўра, бугун Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш ўтказилган ва унда МОҚнинг сўнгги вақтлардаги фаолияти танқид қилинган. Айнан шу йиғилишда МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг мазкур лавозимга лойиқлиги масаласи кўтарилган. Йиғилишда қўмита Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш таклифи киритилган.

Бош Ассамблея йиғилиши тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайланиши мумкин. Манбага кўра, ҳозирча аниқ номзод бўлмагани учун, Ассамблея йиғилиши бошланмай турибди. Федерациялардан бу борада ўз номзодларини таклиф қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. Унинг мазкур лавозимдан ҳам кетган ёки қолгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech