11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Спорт
14 Июн  2019 998

Умид Аҳмаджонов ортидан МОҚнинг яна икки раҳбари ишдан кетди

Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлари Аҳмаджон Раҳимов ва Комилжон Рўзиев ўз аризаларига биноан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Уларнинг ўрнига Ўзбекистон бокс федерацияси раисиниинг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов номзоди илгари сурилди.

МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов томонидан кўрсатилган икки номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан озод қилинганди. Кеча эса у ЎФА биринчи вице-президентлигини ҳам топширди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech