22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Кейинги авлод
28 Сен  2019 543

Умумтаълим мактабларида “Вазир соати” ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан умумтаълим мактабларида “Вазир соати” ташкил этилмоқда.

 

Жумладан, кеча Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 17-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, “Вазир соати”да иштирок этди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўтказилган дарс машғулоти давомида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ўқувчиларга бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда жаҳон андозалари даражасига кўтариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, ўқувчиларга келгусида касб танлаши, Ватанга фидойилик билан хизмат қилиши, оиладаги масъулият ва бурчига оид зарур маслаҳатлар берилди. Дарс сўнгида ўқувчилар мавзуга оид барча саволларига батафсил жавоб олишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech