04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Кейинги авлод
25 Дек  2019 1985

Тошкентда талабалар инсон ҳис-туйғуларини таниб олувчи дастурни намойиш этди

Намойишда талабалар инсон ҳиссиётлари орқали у ҳақида маълумот олиниши, шунингдек, қараш йўналишини аниқлайдиган ва одамнинг кейинги хатти-ҳаракатларини аниқлаб берадиган дастурни намойиш этди.

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари Абдуллоҳ Асқаров, Шаҳобиддин Ўрмонов, Сардор Иброҳимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Абдуҳамидов ва Шерзод Ниёзов ва профессор Френсис Тай Но бошчилигида C-Vision ноёб сунъий кўриш тизимини яратди, деб хабар беради университет матбуот хизмати.

«Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақт режимида маърузачининг матни билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сониясида тингловчилар томонидан идрок этиш ёки сезмаслик даражасини белгилайди», дейди талаба Абдуллоҳ Асқаров.

Ишлаб чиқарувчиларнинг хабарига кўра, дастур мобил ҳисобланиб, мутлақо турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: таълим, хавфсизлик, реклама ва ҳоказо.

«Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, бир неча сония ичида хизмат ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг ниятларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча енгиллаштиради», дейди ишлаб чиқарувчилар.
Бундан ташқари, таълим соҳасида ҳам қўллаш мумкин бўлиб у талабаларнинг маъруза-дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан иштирок этаётганини аниқлайди.

«Профессор Френсис Таи Но ушбу дастурни яратишга бизни илҳомлантирди. Айтишича, нафақат назарияни ўрганиш керак, балки уни ҳаётда қўллай олиш ҳам жуда муҳим. Биз - курс лойиҳасини олгач, дастлаб, шаҳар кўчаларида видеокузатув хизматини яратишга қарор қилгандик. Аммо ишлаш жараёнида ушбу дастур жуда мобил бўлиб, турли соҳаларда осонликча қўлланила бошлади. Биз буни реклама агентликларига ҳам тавсия этамиз. Агар кўчаларга камералар ўрнатилса, дастур орқали шаҳар аҳолисининг умумий ҳиссий ҳолатини кузатиш мумкин», дея қўшимча қилади ишлаб чиқувчилардан яна бири.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўз ижодий ишлари билан Варшавада бўлиб ўтган Microsoft Thenext AIGuardians-2019 халқаро сунъий интеллект танловининг финал босқичида иштирок этдилар. Ўзбекистонлик дастурчилар бундай танловда илк марта иштирок этаётган бўлишса-да, ғолибига айландилар. Бундан ташқари, худди шу лойиҳа билан, талабалар Google TakeOff-2019 халқаро стартап танловида ҳам иштирок этиб, энг яхши 50 талик лойиҳа рейтингдан жой эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech